Президент фармони билан ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари 2028 йилгача оширилмайди. Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил этилади.
Президент қарори билан вазирлик ва идораларнинг раҳбар ва ишлаб чиқариш ходимлари сони яна 2845 тага (5,2 фоиз) қисқартирилмоқда. Ҳокимликларнинг бошқарув аппарати ходимлари сони ҳам камайтирилади.
Президент фармони билан, 2025 йил 1 январдан хусусий провайдерларга синов тариқасида халқаро Интернет тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилади. «Ўзбектелеком»нинг ташқи интернет канали бўйича монополиясини 2020 йилдаёқ бекор қилиш режалаштирилганди.
Давлат харидларида тўғридан-тўғри шартномани тузишдан аввал мазкур шартномадаги нархларни олдиндан мажбурий тарзда жамоатчиликка очиқлаш тизимини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бу бўйича президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқди.
Депутатлар Солиқ кодексининг «қотил» номини олган 227−1-моддасини ўзгартириш бўйича қонунни қабул қилди. Бу модда юзасидан жарима чоракдаги соф даромаднинг 100 фоизидан 2 фоизигача камаяди. Маълум бўлишича, модда бўйича 1,5 мингдан ортиқ тадбиркор жаримага тортилган ва 700 млрд сўм жарима солинган.
Президент фармони билан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати кенгайтирилди. 1 декабрдан «Ҳаж»га бориш учун навбатда турганлар, болаларни «боғча»га қабул қилиш бўйича аризалар навбати ва яна 3 турдаги маълумотлар ҳам очиқ эълон қилинади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 286 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг 39 нафарини аёллар, 22 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 30 нафарини чет давлат фуқаролари, 3 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.
Президент фармони билан 1 августдан 20 та вазирлик ва идораларда янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади. Бундан ташқари Саноатни ривожлантириш жамғармаси, Инвесторлар маркази ва Экспортчилар маркази ташкил этилади.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз фаолиятида бевосита президентга ва Сенатга ҳисобдор этиб белгиланди. Қўмита ҳар йили иқтисодиётда рақобат муҳити ва истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши ҳолати тўғрисида ҳисобот бериб боради.
Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган 541 киши афв этилди. Уларнинг орасида 36 нафар чет эл фуқароси, 136 нафар аёл, 75 нафар 60 ёшдан ошган эркак ҳамда 6 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар бор.
Президент фармони билан 1 йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилади. Даромади 10 млрд сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади.
Президент тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни чекловчи, унинг чегараларини белгиловчи фармонни имзолади. Тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтириш бўйича бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди.
Шавкат Мирзиёев фармонига асосан ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир қатор ИИО ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида яшовчи пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар 15 сентябрдан темир йўл ва авиа чипталарни 50 фоизлик имтиёз билан сотиб олишлари мумкин бўлади.
Президент фармони билан Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди. Шу муносабат билан у инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Президент фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб 30 кун муддатга Саудия Арабистони фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинади.
Профилактика инспектори, ППХ ва Миллий гвардия ходимларига экологик ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қўлланилган жариманинг 30 фоизи миқдорида мукофот пули тўланади. Шунингдек, «Экологик патруль» ишлаш тизими янада кенгайтирилади.
Президент фармони билан 2026 йилгача санитар тозалаш корхоналаридан фойда ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида ундирилади. Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кредитлар ажратилади.
1 сентябрдан бошлаб хусусий секторда ишловчи аёлларга ҳам давлат бюджетидан 2 млн сўм миқдордаги ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади. Бунинг учун Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилди. Аввалроқ президент ушбу мақсадлар учун 170 млрд сўм ажратилишини маълум қилганди.
Президент фармони билан «Business.gov.uz» портали «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталига айлантирилди. У орқали тадбиркорларнинг мурожаати 24 соат давомида қабул қилинади, онлайн муҳокамалар ва сўровномалар ўтказилади, якуни бўйича эса бизнес-омбудсман президент ва ҳукуматга таклифлар киритади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг